Добавить в цитаты Настройки чтения

Страница 6 из 7



ЖАМОАДАГИ АҲИЛЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ.

Бошқарувнинг ушбу босқичи корхонада ижодий руҳни киритиш учун ташкил қилинадиган турли чора-тадбирлардан иборат. Яъни ишчиларга маълумот бериш, йиғилишлар, конференциялар ва слётлар ўтказиш. Ишчиларни қабул қилинаётган қарорларнинг тўғрилигига ва уларни тадбиқ этиш мумкинлигига ишонтира олиш жуда зарур. Бунинг учун уларни у ёки бу қарорнинг шаклланиш жараёнига жалб этиш мақсадга мувофиқ бўлади. Ишчиларга тайёр қарорни тақдим этганда ишчилар унинг ижросига нисбатан ўта пассив бўлишади. Муаммолар дискуссияси ҳам ишчиларнинг активлигини ошириш омили ҳисобланади ва ишлаб чиқариш жараёнидаги муаммони ҳал қилишни ҳар бир ишчининг вазифасига айлантиради.

ЎЗ-ЎЗИГА БАҲО БЕРИШ.

Ўз вазифасига тез киришиб янги шароитга тез мослашиб кетиш учун вазифага таинланган одам ўзини яхши билиши ўзининг имкониятлари ва камчиликларига тўғри баҳо бера олиши керак. Шундай қобилиятсиз бошқарув жамоасини шакллантириш, тартибга олиш мумкин эмас. Ўзини баҳолаш қуйидаги саволларга тўлиқ жавоб олиш учун амалга оширилади:

Вазифага мувофиқлик даражасини аниқлаш

Маълум бир ишга лаёқатни баҳолаш

Тез-тез ёки систематик равишда такрорланаётган омадсизликларнинг ички психологик ва ташкилий сабабларини аниқлаш

Тажриба ортиши билан ишлаш йўналишларини ўрганиб чиқиб бошқарув тенденцияларини ўзгартириш

Ўз маҳоратларига яраша бошқарув усулларни сайлаш учун

Шахсий рационал усулларни ҳосил қилиш учун

Ўз устида ишлаш йўналишларини мукаммаллаштириш учун.

Юқори зина раҳбари ишлаб чиқариш жараёнининг бевосита иштирокчиларини ўрта зина раҳбарлари орқали бошқаради. Бунинг учун эса ўзига баҳо бера олиши, ўз имкониятларини яхши билиши керак. Агар раҳбар ўзини яхши билмаса у ўз қўл остидагиларни бошқариш учун рационал усулни танлай олмайди. Ўз хизмат мавқеъидан келиб чиққан ҳолда раҳбар ўз ишчиларини доимо баҳолаб туриши, улардан сўраш, фаолиятини ўзгартиришини кутиши мумкин.

Ўз-ўзига баҳо бериш инсонга ўзи тўғрисидаги янги маълумотларни олиш манбаи ҳисобланади. Ўз-ўзига баҳо беришнинг илмий методикалари ўзи учун аниқ бўлмаган нарсаларни аниқ кўрсатиб бериш имконини беради.

Янги маълумотлар қуйидагилар ҳисобидан келиб чиқади:

Илгари баҳо берилмаган, ўйланмаган фаолият жабҳаларини баҳолаш

Баҳо беришнинг миқдорий принципи ва натижанинг математик таҳлили

Кўп қиррали баҳо бериш

Баҳо бериш методикаларининг ўзаро боғланиши натижасида.

Психологик гигиена бу маълум принциплар, кўрсатмалар ва усуллар мажмуаси бўлиб, жамиятнинг ва унинг алоҳида намояндаларининг психологик соғлиғини мустаҳкамлашни ўрга-тадиган билимлар мажмуасидир. Психологик гигиенанинг энг муҳим вазифаси бу огоҳлантириш – у ташкилий ва психологик воситалар ёрдамида асаб ва психологик касалликларнинг пайдо бўлиши ва ривожланишини таъминлайдиган омиллар таъсирини чегаралашдан иборатдир. Раҳбарлар орасида энг кўп тарқалган касаллик бу невроздир. Невроз эса медикаментлар ёрдамида жуда кам ҳолларда даволанадиган касаллик.

Амалиёт шуни кўрсатади-ки, бундай нохуш оқибатнинг олдини олиш усуллари мавжуд. Улар қуйидагилар:

Мақсадни ўзгартириш. Мақсадларнинг амалга ошмаслиги кўпгина ҳолларда одамни тушкунлик кайфиятига келтириб қўяди, бу эса ўз навбатида аста-секинлик билан неврозга олиб келади. Бу ҳолатни енгиллаштириш учун одамда яна бошқа мақсадлар мавжуд бўлиши, ва у бирига эришмаган тақдирда бошқасига ўта олиш хусусиятига эга бўлиши керак. Яъни агар раҳбар ташаббускор ва эгилувчан бўлса, у ҳолда унга айтилган касаллик таҳдид қилмайди.

Эришилмаганни қийматсизлантира олиш. Агар маълум мақсад йўлида одам омадсизликка учраса оқибатда у невроз касалига учраши эҳтимоли ошади, бунинг олдини олиш учун у эриша олмаган мақсад(натижа)ларининг аҳамиятини(қийматини) пасайтира олиши керак. «Сўнгги пушаймон ўзингга душман», деган гапни эсдан чиқармаган ҳолда пушаймон бўлмасликни ўрганиш керак. Бошқа мақсад бўлмаганда шу восита яхши.

Омадсизлик ва унинг оқибатларини олдиндан англай олиш. Бундай фикр юритиш инсонни мумкин бўлган омадсизликка тайёрлаб боради, асаб бузилишларининг олдини олади. Бундан ташқари бундай иш юритиш омадсизликнинг олдини олишда катта аҳамиятга эга.

Омадсизликни фожиадан, оддий хатони барча режаларнинг бардод бўлганлигидан ажрата олиш. Бошқача қилиб айтганда, келиб чиққан вазиятни тўғри баҳолай олиш. Баъзи вазиятлар аянчли кўрингани билан натижага унчалик таъсир қилмайдиган оддий англашилмовчилик бўлиб чиқиши ва шу оддий хатони деб асабни бузиш нотўғри эканлигини англай олиш нохуш оқибатларнинг олдиниолган бўлар эди.

Хотиржамликни тута олиш. Баъзи ишларда натижага эришгач яхши дам олиш юқорида айтилган оқибатларнинг олдини олишда катта аҳамиятга эга. Ишдан кейинги дам олмасликлар, яъни хотиржамликни йўқотиш, оқибатда албатта неврозга олиб келишини унутмаслик керак.

Ишончли суҳбатдош. Оғир вазиятдаги одам ўзининг ҳолатини бирор бошқа одамга айтиб, гўё-ки у билан ўз дардини бўлишса, ўзини анча яхши ҳис қилиши ҳеч кимга сир эмас. Бу нарсанинг ҳақиқат эканлиги илм-фан томонидан тасдиқланган. Бу ҳолатда инсоннинг руҳий ҳолати, мия фаолияти, асаб системасидаги нохушликлар яхшиланади.

Юқорида айтилганлардан ташқари шахсий муносабатларни хизмат муносабатларидан ажрата олиш ва доимо хазил-мутоиба қилиб, ҳаётдан завқланиб яшаш касбий-психологик касалликларнинг олдини олади.

РАҲБАР БЎЛИШНИ ХОҲЛА ЙСИЗ-МИ ?

(психологик тест)

Албатта юқоридаги сарлавҳа ҳар қандай одамга кулгили кўриниши мумкин, ахир жавоб аниқ-ку, ким ҳам раҳбар бўлишни хоҳламас эди? Жавоб фақатгина ҳа бўлиши мумкин ҳолос-ку?!

Лекин хулоса қилишга шошилманг, раҳбар бўлишни хоҳлаш бу раҳбарлик вазифаларини ҳам қилишни хоҳлаш – шундай эмас-ми? Албатта, шундай, раҳбар бошқаришдан, буйруқ беришдан ва мажлисларда ҳаммани уришишдан бошқа нима иш ҳам қиларди? –– дейдиганлар ичимизда талайгина топилади.

Келинг, қуйидагиларни амалга оширамиз:

Қуйидаги жадвалга хоҳишингиз даражасини ёзинг(баҳо беришда ўн балли системадан фойдаланинг):

Тушунтириш осонроқ бўлиши учун бирданига одамларнинг психологик ҳолатларидан келиб чиққан ҳолда келиб чиқадиган умумий баҳони қўйиб бораман.

Савол

хоҳиш даражаси

баҳо

фоиз

Мен раҳбар бўлишни хоҳлайман

10

100

Биринчи жадвални тўлдирдик, кўриниб турибди-ки, раҳбар бўлиш хоҳиши 100%.

Энди иккинчи жадвалга ўтамиз:

Савол

хоҳиш даражаси

1

Бошқарув муаммоларини ҳал қилишни ...



7

2

Бошқарув ҳужжатлари билан ишлашни ...

6

3

Ишчиларнинг вазифалар бажаришини ташкил қилишни ...

9

4

Кадрлар билан ишлашни ...

7

5

Ишчиларга ўргатишни, уларни ўқитишни ...

6

6

Таъминот масалалари билан шуғулланишни ...

5

7

Йиғилиш ва мажлисларда ҳал қилувчи сифатида иштирок

этишни ...

9

8

Ишлаб чиқариш жараёнига илмий-техник янгиликларни

сингдиришни ...

6

9

Юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича иш олиб

боришни ....

7

10

Бошқа ташкилотлар билан алоқалар ўрнатишни ...

9

ЖАМИ

Жадвалдан кўриниб турибди-ки, оддий раҳбарлик вазифалари пайдо бўлиши билан хоҳиш ўз-ўзидан 71%-га тушиб қолди.

Энди учинчи янада мукаммалроқ бўлган, маълум гуруҳларга бўлинган жадвалга ўтамиз:

Савол

хоҳиш даражаси

1

Бошқарув муаммоларини қидириш ва улар формулировкаси билан шуғулланишни ...

6

2

Муаммолар рўйҳатини тузиш ишлари билан машғул бўлишни ...

5

3

Муаммоларни ҳал қилишнинг энг самарали усулларини қидириш ва уларни қўллашни ...