Добавить в цитаты Настройки чтения

Страница 2 из 3



Оқиб ўтди қанча сувлар,

Фақат юрак бағрим хаста,

Ёдга тушар ўшал дамлар...

БАХТЛИ БЎЛГИН

«Жоним!» – десам арзийсан

жоним,

Энди сенсиз ў тар хаётим.

К ў з ў нгимда фа қ ат суратинг,

Б ў либ қ олди мангу армоним.

Сен мен учун бир бўстон эдинг,

Булбул каби яйраб юрардим.

Юлдуз тўла бир осмон эдинг,

Мен ой бўлиб кулиб турардим...

Энди фақат номинг ёдимда:

Ўтмиш мени тарк этиб

кетган....

Бахтли бўлгин мендан зиёда

Ўзга менинг васлимга етган!!!

ЛОБАРГА

Ашт райони гўзал дерлар,

Қизнинг сўзи асал дерлар,

Қани сўзланг тезроқ Лобар,

Бўлмаса вақт кетиб қолар.

Хўп бўлмаса мен сўзлайин,

Сизни аста тарифлайин:

Қошларингиз камон-камон,

Юзларингиз қизил ҳар он.

Туриш и нгиз кўп сарвқомат,

Кулиб боққан сизга омад.

Дугонангиз Дилдора ҳам,

Ва Муяссар қизгина ҳам,

Ҳар доим кулиб турар ––

Бу одати кўп ярашар.

Айтай десам сўзим кўпдир,

Аммо умр оқар дарё:

Ашт районига бир боргим бор,

Тўйингизга айтиб ёр-ёр!

СЕЗМАБМАН...

Меҳрибон онажоним, Мунавархон Абдуллаевага

Ана, келибди баҳор,

Қаранг, буни сезмабман.

Онам сув сепса саҳар,

Мен буни ҳам билмабман.

Онам... Ҳа, мен онамни

Кўп бор хафа қилганман.

Бир бор узр сўрашни

Ҳаёл ҳам қилмаганман.

Она! Сизга баҳорнинг

Бор гулин ҳадя этгум.

Шу гул билан ўзимнинг,

Ниятим баён этгум:

Сиз менинг жон-жаҳоним ––

Меҳри дарё, кўнгли пок.

Меҳрибон онажоним,

Пойингизга бўлай хок.

Беғубор қалбингизга

Гард юқтирмам ҳеч қачон.

Сизга таъзим айлайман,

Азиз Она! Онажон!!!

СЕНДАН УЗОҚДА

Жоним, сени соғиниб ––

Тушларимда кўрябман.

Сен ёдга тушган кунлар,

Касал каби юрябман.

Мана, ўтди уч ой ҳам,

Ишлаганмиз жуда кам?!

Майли, яна уч-тўрт ой

Хамирчилигим қилай

Нима ҳам қилар эдим:

Пул бизга жуда керак ––

Менга керак компьютер,

Турсуналига бир уй.

Ўғлимиз Жавоҳирга

Каттакон бир тўй.

Бошқаларга қолмади?!

Ишлаганимиздан яна...

Нима ҳам қилар эдик ––

Келиб - кетамиз яна!!!

Россия Федерациясида ёзилган, 2005 йил

ФЕРУЗАХОН

Қизларнинг энг зебоси,

Гуллар ичра раъноси,



Курсимиз ФЕРУЗАси,

Сўзлари дурдонаси.

Исми жисмига монанд,

Егани ҳам асал қанд.

Қошу кўзи қоп-қора,

Кўз тегмасайди зора!

Ош и қлари кўп бирам ––

У келмаса кўзида нам.

Сочлари жим-жимадор,

Учрасин унга зўр ёр!!

НАВРЎЗ

Бугун уйимизда катта байрамдир,

Ёшу қари бирдек шоду ҳуррамдир.

Бир ёшга улғайиб қолдик шу куни,

Шу куни ширин сўз дилга малҳамдир,

Чунки бугун келди Наврўзи олам ––

Жаҳонни гулларга буркади шу дам!!!

Дошқозонда қайнар ширин сумалак ––

Уни пиширармиш ўттизта малак?!

Тонггача бувилар ҳамроҳ бўлдилар,

Тш ва ёнғоқ солиб айлантирдилар,

Мана, тайёр бўлди ажоиб таом ––

Бу Наврўз таоми сирлидир ҳамон!!!

Кўкату ялпизлар териб келдик биз,

Пиширдик кўк сомса, сиз ҳам келингиз,

Гул-манти, ҳалимдан тотиб кўрингиз,

Баҳор неъматларин кўзга сурингиз...

ТУҒИЛГАН КУНИНГ

(ашула)

Осмонда порласин ёруғ юлдузинг,

Гулларга буркансин босган ҳар изинг,

Қуёшли кун каби ўтсин ҳар тунинг,

Азизим, бугун сенинг туғилган кунинг!!!

Сен туғилган кунни интизор кутдим,

Қутлуғ айламак-чун ёнингдан ўтдим,

Шеърларим берай деб қўлингдан тутдим,

Туғилган кун муборак, меҳрибон дўстим!!!

Бу гулларни сенга атаб терганман,

Уларга бор меҳрим қўшиб берганман.

Дилбандим, сени мен узоқ кутганман,

Фақат сен туфайли хаёт сурганман!!!

Кел, бир нафас ёнимда бўлгин,

Ширин сўзла, менинг кўнглимни олгин.

Бу ишқ алангасин дилимга солгин,

Туғилган кунингда мен билан бўлгин!!!

ДУГОНАМ УМИДАГА...

Юлдуз каби яра қ лайсиз осмонда,

К ў рган эдим мен сизни Хиндистонда.

Каришмага ў хш а тдим , аммо кечиринг,

Ҳуснда тенги йўқ экансиз бу жаҳонда.

Камтаринсиз, ҳам зебою, ҳам раъносиз,

Билмайман нега доим ҳомуш юрасиз...

Менинг энг яқин дугонам Умидасиз,

Кулинг ўшанда бахтли бўласиз...

Адресимни ёзиб олинг,

Новга тез-тез бориб туринг.

Бўш қолган пайтингизда,

Шахлони эслаб туринг!!!

ЕНГИЛ ШАБАДА ЭСИБ...

Енгил шабада эсиб, юзимга урилганда,

Баҳор нафаси чулғаб олди мени шу онда.

« Ҳ али эрта» –– деярдим,

« Ҳали қиш » –– деб юргандим,

Аммо қор остидаги

Ялпизни кўриб қолдим.

Шунда қандайдир ҳаёл

Олиб кетди узоққа:

Ана, келибди баҳор

Далага, қирга, боққа.

Қизлар бир даста бўлиб,

Бойчечак айтиб юрдик.

Бахт ва шодликка тўлиб,

Роса ўйнаб кулишдик!

Курсдошим НИЛУФАРга

Дона-дона сўзлайсиз –

Охирини ўйлайсиз.

Дугонам Нилуфархон,

Нега дарсга келмайсиз?

Бахту иқбол сизга

Доимо йўлдош бўлсин,