Страница 1 из 3
Деҳқонова Шахло,
шеърлар тӯплами
БИЗНИНГ ҲОВЛИ
Бизнинг ховли, маҳалла ўртасида жойлашган,
Ҳовлимиз дарвозаси деворига ярашган.
Тўғри кирсангиз аввал, қадимий бир қудуқ бор,
Суви жуда ҳам ширин – бунда бордир сир-асрор.
Яна бироз юрсангиз, ўнгга бир қарасангиз ––
Ҳашаматли бино бор –– меҳмонларга интизор.
Кўпроқ кўрай десангиз, чапга бир қарасангиз
Қад кўтармиш бир айвон, кирсангиз шай дастурхон.
Дарров кўзингиз тушар чиройли экинзорга:
Унда бордир қулупнай, худди ўрик, гилосдай.
Ҳа, айтганча хурмомиз бу йил роса солади,
Агар битта есангиз, тилингизни ёради.
Мана, укроп-кашничлар –– доим тунда шивирлар,
Райхон, атиргул, жамбил –– ҳиди зўрдир олар дил.
Мана кўринг –– бу супа, унда дам олинг пича,
Мен ҳозир чой келтирай, сиз билан суҳбат қурай.
...–– Ие, меҳмон! Не бўлди?! Чарчабсиз, туринг энди,
Кўзингиз очинг бироз –– куйлайди радио-Тироз!
СОҒИНДИМ....
укам Хуршеджонни соғиниб...
Суратингга тўймайман,
Кийимларинг ҳидлайман,
Изларингни излайман,
Қайдан топай укажон?!
Қабринг узра лолалар
Кўкармоқда, укажон,
Бизни сенинг ҳуморинг,
Ўртамоқда, укажон!!
Қуёшдек ёруғ юзинг,
Кўзларингни соғиндим,
Аста жилмайиб айтган
Сўзларингни соғиндим!!!
ОПАЖОН
Опамнинг никоҳ тўйига атаб...
Опажон, сизга бир айтар сўзим бор,
Қулоқ солинг бир дам, қилинг эътибор ––
Гар билсангиз хаёт берилар бир бор
Ва унинг ҳаммаси эмасдир баҳор.
Тилагим бир умр ғам-алам кўрманг,
Тинч-омон яшанг-у, кўз ёши қилманг,
Хаётдан завқ олинг, умидла яшанг
Феълингиз қилинг кенг, доим туринг шай.
Хаёт сўқмоқлардан иборат экан,
Ўйлаб қадам босинг кирмасин тикан,
Билсангиз бу дунё ўзидир бир кам,
Уни тўлдирмоқ-чун етмас умр ҳам.
Бировга бош эгманг, ялинманг асло,
Хаёт-чун курашинг, қилманг ҳеч хато,
Фарзандингиз доим десин: « Онажон »
Соғ-саломат бўлинг доим опажон!
Куюнчак қаламим ёзаверади,
Аммо айтмабман-ку энг керагини,
Умр оқар дарё –– оқаверади,
Ҳамма ҳам айтолмас ўз тилагини
Энг олий сўз бор экан бу жаҳонда ––
У керак ҳар хонадонга,
Тўрт ҳарф эга эмиш сеҳрга
Сеҳрдан ҳам кучли –– сирли меҳрга,
Ҳамманинг орзуси экан оддий шу бир сўз,
Унга етмоқликка ҳамма қилар аҳд,
Барча шеър-эртаклар унга аталган,
Бу сўз экан ҳаммамиз билган оддийгина «бахт»,
Лекин барча эзгуликлар унга қадалган!
Опажон, тилайман сизга ажойиб бир тахт ––
Материали бўлсин улкан, каттакон бир бахт!!!
2002 йил декабрь ойи
ШИРИН СЎЗЛИ ЁРИМ...
Умр йўлдошим, ягонам, Шахлога...
Ширин сўзли ёрим –– ухламоқдасен,
Ажойиб тушлар кўр, босинқирама!
Ҳамма тушларингда ҳамроҳ бўлай мен––
Лекин-чи, шунда бўлар эди зўр:
Олиб кетсам сени узоқ-узоқларга ––
Ҳамма-ҳамма ерни айланиб келсак,
Ойдин кечаларда дунёни кўрсак...
Негадир менинг ҳам уйқум келмоқда,
Жуда ҳам сен билан кетгим келмоқда,
Олиб кир мени ҳам ўз тушларингга,
Нега-ки, тушларинг кўргим келмоқда.
Иккимиз бўламиз доимо бирга,
Мен учун сен доим тўладир сирга!
2003 йил
НОВИМ ҚИЗЛАРИ
Новнинг орзу умидисиз
Онангизнинг ўнг қўлисиз
Гапда ҳам ишда ҳам борсиз,
Шу юртнинг эркатойисиз!
Азиз қизлар, сиз юртимнинг
Гуллаётган ғунчасисиз
Юлдуздайин ҳуснингиз бор
Ёмонлардан қиласиз ор!
Чевардирсиз, пазандасиз,
Уйингизнинг кўркисиз:
Худди ойдай қошингиз ёй ––
Яшнаб кетар сиз борган жой.
Ибо, ҳаё йўлдошингиз,
Омон бўлсин бу бошингиз,
Тик боқолмай ер чизасиз
Доимо кулиб турасиз.
Ҳеч узоққа кетиб қолманг,
Ишлаб сира-сира толманг,
Ёмон сўзни тилга олманг,
Ўзимизнинг Новдан қолманг!!!
УМР ЙЎЛДОШИМГА
Термуламан гўзал кўзларингизга,
Диққатимни тортган шу юзларингизга,
Нимадир олади менинг ҳаёлим,
Билсам шайдо бўлибман сизга.
Қўлларингиз силар сочимни секин,
Севганимни билмайсиз, акажон, лекин.
Ўзингиз ёнимда турасиз доим ––
Ҳаёлингиз қайларда юради экин?!
2003 йил январ
ИЛТИЖО...
Бу дунёда кўпдир менинг тилагим:
Энг аввало ота-онам соғлиги,
Чин севикли ёр истадим, бердинг-ку,
Энди удир менинг жоним, юрагим.
Менга фарзанд ато этгин, эй Худо!
Жоним билан мен учун у азиздир.
Бола бўлса хаёт бўлмайди адо ––
Бола деган сўзнинг ўзи лазиздир!
Бу тилаклар бир кун бажо бўлади,
Онамнинг дардига шифо берсанг, бас!!
Бир кун юракларга қувонч тўлади,
Ҳамма яна бизга қилади ҳавас!!!
2003 йил
ЖОНГИНАМНИ СОҒИНИБ
Қийнар мени соғинч азоби,
Кўргим келар сизни ҳар замон.
Ўзига чорлар севги гирдоби,
Бу туйғудан ким қолар омон?!
Сизни қучиб-қучиб тургим келади
Қайноқ лабингиздан бўса олгим келади:
Ҳисларим сиз томон учиб елади ––
Сизни кўп соғиндим! –– кўргим келади!!!
2003 йилнинг ёзи
СЕВГИ ШУНДАЙИН БИР ҲИС-КИ...
Севги шундайин бир ҳис-ки,
Уни туймаган киши йўқ.
Севги шу қадар лазиз-ки,
Ҳар юракка солар чўғ.
Унга дучор бўлган инсон,
Эс-хушидан айрилар.
Бу сўзни эшитган замон,
Севган қалблар эзилар.
Мен ҳам бир бор хаётимда
Севги боғида сайр этдим,
Ғурур, орим бор дедим-да,
Бу боғни тарк этиб кетдим.
Ажралишдик биз астагина,
Ўзимиз ҳам билмай қолдик.
Дилда фақат қолди гина,
Чин севгини асролмадик.
Кунлар, ойлар ўтар аста