Страница 1 из 11
Кириш сўзи
Хурматли китобхон биз ушбу тўпламга 3 та мустақил асарни жойлашдик. Улар бир-бирларига ўхшамаслиги учун хайратга тушишингиз табиий, лекин диққат билан кузатиб борсангиз улар ўртасида албатта боғланиш бор. Бири олис ўтмиш, иккинчиси яқин ўтмиш, учинчиси келажак тўғрисидаги. Ўтмиш хардоим келажакдан фарқ қилади, лекин мутлоқ эмас. Ўтмишнинг ижобий томонлари тинимсиз ўсиб улғайганини гувохи бўламиз, афсуски нуқсонлар ҳам маълум даражада ўсади, биз истардикки ўтмишдаги жами нокисликлар йўқолиб борса. Буюк ватандошимиз Абу Наср Фаробийнинг фикрича бахт-саодат тушунчаси “фаол ақлга энг яқин турган нарсадир, ва унинг маъно-мохияти фаол ақл билан қўшилувида яширингандир. Бахт-саодат фаол ақлнинг энг яқин босқичига шиддат билан етишдирки, бу жойда рух моддий таянчга эхтиёж қолмайди. Бахт-саодат хайрли ишнинг ўзгинаси бўлиб, хар бир инсон эришиши мумкин бўлган мақсадларнинг энг улуғидир. Барча фазилатларнинг мақсади рухий хайрихохликдир. Демак барча рухий кечинмаларнинг сабаби ихтилоф ва қарама-қаршиликдир. Инсон қарама-қаршиликлар исканжасида улғайиб, камолат ва камчиликларни эгаллайбошлайди. Демак мақсадларимизнинг энг улуғи инсониятнинг бахт-саодати учун, порлоқ келажаги учун қайғуриш ва меҳнат қилиш. Хозирги замонамизда илм ва тараққиёт шундай имкониятларни яратганки, у бутун башариятнинг асрий орзуси бўлган тўла бахт саодатни ер юзнинг ўзида яратиб беришга қодир. Бу уч асарни диққат билан ўқиб чиққан китобхоннинг кўз ўнгида, босиб ўтгани, шунга қарамай у хар доим эзгуликни орзу қилиб у томон одимлагани, ва айни чоғда оғир юк остида бўлатуриб қанчалик гўзаллашганини, қанчалик муъжизалар яратганини гувохи бўлади.
Хотири жамлик
Соқий ёнда бўлса ёқутлаб санам,
Узум бўлса, Хизр суви ҳам,
Зухро Мутриб Исо бўлсада Хамдам,
Шодлик бўлмас хотир бўлмас эса жам.
Бир диний уламо танишим шундай хикмат сўзлаб берган эди: Пайғамбаримиз Мухаммад (с.а.в) Парвардигорнинг хузурида бўлганларида, энг улуғ неъмат тўғрисида сўраган эканлар. Оллоҳ шундай жавоб берган экан:
Бандалар учун энг улуғ неъмат танисихатлик ва хотирижамлик. Бу улуғ неъматни бобокалонларимиз хардоим дуога қўл очиб Оллоҳдан сўраб келганлар. Бу истакка етишиш йўлларини хамма ҳам билавермайди. Хўш унга қандай етишиш мумкин. Энг аввалло нодон одамлар асло хотиржамликка эришаолмайдилар, чунки уларда нафс ғолиблиги оқибатида, турли-туман жиноятлар қилишга бўлган мойиллик кучли бўлади. Ана шунинг учун жиноятчиларнинг аксарият кўпчилиги нодон кишилардир. Наркоман, фохишабоз, ўғри, қиморбоз, порахўр кишилар хечқачон хотиржамликка эришаолмайдилар ва унга бориш йўлларини изламайдилар, қадрламайдилар ҳам, хар доим нафс хохишини қондириш билан машғул бўладилар. Демак кишилардаги нокис сифатлар очкўзлик, каландимоғлик, хасидгўйлик, бахиллик, хиёнаткорлик кабилар хотиржамлик йўлини беркитиб қўяди. Нопок одамлар хечқачон хотиржамликка эришаолмай ўз умриларини фожеа билан ёхуд жазо олиш билан якунлайдилар. Хотиржамликдан махрум одамларга турмуш қувончлари, хаёт гўзалликларини кўриш насиб қилмайди, хечқачон меҳр кўрмай афсус ва надомат билан ўтадилар, ўзлари ҳам хечкимга самимий меҳр кўрсатмайдилар, Уларга тинимсиз хавотирлик, кўнгли ғашлик насиб қилади холос. Хўш хотиржамликка кимлар эришаоладилар?
Унга халол, меҳнатсевар, илмли, маърифатли кишилар эришадилар ва қувончли, унумли ҳаёт кечирадилар. Хотир жам одамнинг уйқуси мириқарли, таоми тотли, кайфияти аъло, асаблари тинч, ҳаёти фаолиятли меҳнати унумли, тани соғлом бўлади, чехраси чиройли, юзидан нур сочилади. Хаётимиз осойишта, серзавқ ва мазмунли бўлиши учун юртимиз тинч бўлсин, миллатимиз хотири жам бўлсин, барчамизга Парвардигор ана шу улуғ неъматни дариғ тутмасин. Юртимизнинг юксалиши бунданда юксак бўлаверсин.
Инсон
Инсон ижтимоий жонзот, шундай бўлмаганда эди, бу даражада юксак, бу даражада қудратли бўлаолмас эди. У бир-биридан ўрганиб, бир-бирига ўрганиб ақилли бўлади, ўрганмай ақилли бўлишнинг бошқа йўли йўқ. Тинмай ўрганиб, тинмай ўргатиб, бутун умр меҳнат қилиб толиқмаган одам зоти тинимсиз тараққий қилиши ҳам аниқ, ана шундай хусусият уни ҳечқачон тарк этмайди, чунки унинг вужуди орзулар макони, асло орзу қилишдан тўхтамайи, афсуски кўпгина холатларда орзулар армонлар билан алмашиб туради.
Энди хечнарса ёзмайман дейман асаримни якўнлаш олдидан, бироз вакт ўтадию яна ёзгим келиб қолади, бундай холат кўп маротаба такрорланди, охир оқибат хали анчагина асарлар ёзаман шекилли деган хулосага келдим, фикримча инсоннинг фикрлаши умрбод тухтамайдиган жараён экан. Аслида шундай бўлиб чиқди, лекин фикрлашлар ҳам ўзгариб бориб бир нуқтага етканда ижод қилиш учун яроқсиз холга тушиб қолар экан. Бундай холат харкимда хархил даврда бошланса керак. Хуллас мен ёзаолмай қолмоқда ман фикрларим айқаш – уйқаш – хотира нураган, тиниқлик мутлақо йўқолган, қувончли кайфият ноёб ходисага айланган. Авваллари бирор нарса ёзиш завқ бағишласа, энди у зўрма – зўраки, илгарилари фикрлар ёмғири остида бўлган, энди томчи сув томмайдиган тақир чўлдаман. Демак барча жараённинг умри бўлгани каби, ижод қилишнинг ҳам ўз фурсати бор. Мен бу жараёнларни ёритишимдан мақсад, ижодкор шошилмоғи. У имконияти ўз ихтиёридалигида кўп ишлаши, кўп ёзиши лозим.
Кириш сўзи
Ҳарқандай асарнинг чинакам хаками маърифатли ўқувчилардир. Мустақиллигимизниннг дастлабки йилларида анчагина маърифатпарвар кишилар гангиб қолишди, бундай фойдаланган баъзибир кимсалар, чаласавод маддоҳлар диний либосларга бурканиб олиб вайсай бошладилар, омманинг бир қисми бунга кўникди ва ишона бошлади. Айни чоғда уларнинг баъзилари “ошиғи олжи” еғинларда сўҳбатнинг тўрида, хаммани оғизларига қаратиб амру-маъруф қиладилар, авлиёлар номидан, дин номидан, яна алланималар номидан гапирадилар, махаллаларда уларни ҳечким тўхтатиб қўймайди, хатто танбех ҳам беришмайди, нимани лозим топса, нимани хохласа вайсайберади, телба – тескари гаплар, ёқимсиз бузук ривоятлар, зарарли насихатлар билан кишиларни чалғитади, фикрини бузади, дуога қўл очиб кишиларни алдайди.
Бир ақилли дўстим менга жуда музмунли саволлар билан мурожаат қилди.
1)
Инсон бахт-саодатга эришишга қодирми?
2)
Бахт-саодатга қайси йўлдан юриб борилади?
3)
Бахт-саодат нималигини инсоният аниқлаб олганми?
Жуда жўн кўринган ушбу саволларнинг ечими жуда мураккаб ва охирига етказилмаган.
Инсон бахт-саодатга эришишга қодир, фақат мутлоқ эмас. Синовдан ўтган жавоб шуки, одамлар бахт-саодат чаманзорига маърифат ва маънавият каби тилсимларни ўрганиб, эгаллабгина қараоладилар. Бу – меҳнат ва илм ўрганиш деганидир.
Бахт-саодатга одамийлик йўли билан донишмандлик билан борилади, албатта худбинлик ва очкўзликни енгиб.
Ҳарқандай муаммолар каби инсоният бахт-саодат нималигини ўз даврига монанд аниқлаб олган. Аслида бу йўл чексиз, демак бахт-саодат излаш ҳам инсоният учун абадий интилишдир, яъни кишилар баркамол бўлиб боришлари лозим. Баркамоллик тушунчаси ҳам тўхтамай ривожланадиган кўрсаткичдир, унга харбир давр ўз нуқтаи – назари билан қараган, лекин барча даврларда ақл билан фазилатлар бирлигина риоя қилувчи гўзал кишилар маънавий баркамол хисобланганлар.
Ишқ-муҳаббат масаласига бўлган муносабат ҳам барча замонларда ўзига хос ва хилма-хил бўлган. Одамлар чинакам севгини тушунмаган, қадрламаган даврлар ҳам бўлган, хукмрон синф томонидан аёлларни камситиш, дағал муомала қилиш узоқ даврни ўз ичига олади, аёлларни муъжиза деб қараган, уларни чинакам эъзозлаган шахслар ўтмишда жуда кам бўлган. Аёлларнинг юзларидаги чимматни олиб ташлаш, уларнинг хуқуқларини ўрнига қўйиш учун бирнеча минг йиллар керак бўлган, қанча-қанча фожеалар, қонли воқеалар бўлиб ўтган, бугунги кундан аёлларимиз, ҳарқанча қувонишса арзийди. Эркакларимиз ҳам худди шундай, ҳарқанча қувонишга хақлидир. Буларнинг бош сабаби биз миллат сифатида эркинбиз, юртимиз мустақил. Бу неъмат ҳарқандай бойликдан афзал, бебаъхо, қиёси йўқ. Не-не муаммо-ю, изтиробларни кўрган миллатимиз бу йўлни узоқ босиб ўтди, барча офату-балоларни, яна қанча-қанча хотираларни кўрди. Етиб келган бу манзилимизни харбиримиз парваришлашимиз, қадрлашимиз лозим.